...
МЕНЮ
ONLINE TV

Учинчи Boeing Москвадан 259 нафар йўловчини Тошкентга олиб келди


13:21, 22.05.2018 Жамият
 3 103

Boeing 787 Dreamliner’да Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси учинчи Boeing 787 Dreamliner самолётининг эксплуатасиясини бошлади. Бу ҳақда Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, жорий йилнинг 20 май куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси янги Boeing 787 Dreamliner’да Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширган. Тошкентдан “орзу лайнери”да 244 нафар йўловчи парвоз қилиб, қайтишда 259 нафар йўловчи учиб келган.
 
Маълумот учун, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2016 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб  Boeing 787 Dreamliner самолётининг тижорий эксплуатасиясини бошлаган. Бугунги кунда ушбу русумдаги иккита лайнерда Дубай, Истанбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур, Сингапур ва Нью-Йоркка қатновлар амалга оширилмоқда.
 
Яқин кунларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг учинчи Dreamliner’и узоқ масофаларга трансатлантик қатновларни бажариши режалаштирилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Boeing 787 Dreamliner 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар