...
МЕНЮ
ONLINE TV

МАГАТЭ Ўзбекистондаги янги вазирлик фаолияти билан қизиқмоқда


09:30, 06.02.2019 Жамият
 1 700

Тошкентда мазкур университетнинг филиалини очиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) делегацияси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар берди.
 
Учрашувда атом энергетикаси ва унинг равнақи ҳақида сўз борди. Мазкур соҳанинг яратилиши нафақат энергетика, балки фан, кадрлар тайёрлаш каби соҳаларнинг жадал ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
 
Унда Ўзбекистон томони кадрларни тайёрлашга катта эътибор қаратаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди. Ҳозирги кунда ўзбекистонлик 58 нафар талаба “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядровий университетида таълим олмоқда. Шу билан бирга, Тошкентда мазкур университетнинг филиалини очиш ишлари олиб борилмоқда.
 
– Ядро энергетикасини ривожлантириш катта ресурсларни, жумладан, инвестицияларни талаб қиладиган лойиҳа ҳисобланади, – деди МАГАТЭнинг ядро қурилмалари хавфсизлиги бўлими директори Грег Жентковски. –Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича лойиҳанинг амалга оширилишида хавфсизлик бош устувор вазифа эканига ишонч ҳосил қилдик. Биз ҳам бу борада барча стандартларни жорий қилиш чораларини кўрамиз.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил этилди.
 

Теглар:Магатэ Алишер Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар