Унинг ҳолати тикланмоқда. Маълум қилишларича, у тез орада вазифасига қайтади.
“Ўзбекнефтгаз” Бош вазир ўринбосари – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг ҳолати ҳақида “Qalampir.uz”га хабар берилди. Маълум қилишларича, унинг ҳолати яхши, ортиқча хавф йўқ. Ҳукумат аъзоси шифокорлар назоратига олинган.
Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, Алишер Султоновда жиддий жароҳатлар йўқ. Унинг ҳолати тикланмоқда. Маълум қилишларича, у тез орада вазифасига қайтади.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, ЙТҲ Тошкент вилоятида содир бўлган. Унда айтилишича, Бекобод туманига кетаётган Ҳукумат кортежи йўлига Деҳқонобод МФЙ яқинида Damas автомобили чиқиб кетган.