...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов Германияда операция қилинди


16:18, 31.08.2018 Жамият
 9 378

Алишер Султонов ЙТҲдан икки кун ўтиб, 21 август куни зудлик билан Германияга учиб кетган.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 август куни “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлининг 92-километрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг хизмат автомобили ЙТҲга учраган эди. Бунинг оқибатида Бош вазири Абдулла Ариповда тиббий муолажа талаб этилмайдиган енгил шикаст, Бош вазир ўринбосари Алишер Султоновда чап сон суяги чиқиши, чаноқ косачаси ёпиқ синиши, кўкрак қафаси 7-10 қовурғалари ёпиқ синиши, бош тепа соҳаси лат ейиши, Президент девони масъул ходими У.Қурбоновда ўнг қўл билак суяги ёпиқ синиши каби тан жароҳатлар, ҳайдовчи Р.Толиповда бош тепа соҳаси ҳамда ўнг елка, ўнг билак очиқ бўғими юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланди.
 
Ушбу воқеадан кейин Бош вазир ўринбосари – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алишер Султонов 21 август куни зудлик билан Германияга учиб кетган. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
 
Аниқлашимизча, Алишер Султонов Германиядаги нуфузли шифохоналардан бирига жойлашган. Берлиндаги манбамизнинг маълум қилишича, Султоновнинг бел ва умуртқа соҳасида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Операция муваффақиятли амалга оширилгани айтилмоқда. Унинг қачон Ўзбекистонга қайтиши ҳозирча номаълум.
 
Эслатиб ўтамиз. йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Бош вазирнинг хизмат автомобилига келиб урилган Damas автомашинаси ҳайдовчиси Б.Саидовда пешона соҳаси лат ейиши, йўловчи А.Мелибоевда ўнг умров суягини ёпиқ синиши каби ташҳис йўқилган. 

Теглар:Алишер Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар