Комапния махсус тадқиқот ўтказиб, Ўзбекистоннинг истиболдаги ривожланиши бўйича хулосалар олган.
Бундай қарорга келишдан олдин, Air Products компанияси Macro-Advisory консалтинг компаниясини жалб қилган ҳолда дунёнинг истиқболли давлатларини аниқлаш мақсадида мустақил аудит ўтказган. Тадқиқот натижасига кўра, Ўзбекистоннинг барча соҳа ва жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва кафолатлаш, инвесторлар ва ишбилармонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, молия ва суд соҳаларидаги ўзгаришлар, ва энг муҳими, коррупцияга қарши кураш механизмларини жорий этиш борасида қўйилаётган қадамлар Ўзбекистон нафақат минтақадаги, балки бутун дунёдаги инвестиция киритиш бўйича энг истиқболли давлатлардан бири дея топилган.
Гасемининг таъкидлашича, Air Products компанияси Ўзбекистонга узоқ муддатли тўғридан-тўғри инвестициларни киритишдан манфаатдор ва мамлакат бозорида тўлақонли иштирокчига айланиш истагида.
Компания Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳалари, жумладан нефть-газ, кимё, фармацевтика, металлургия ва бошқалар, эҳтиёжи учун саноат газини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга инвестиция киритишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, табиий газдан полимерлар ишлаб чиқариш (МТО) бўйича лойиҳага ҳам юқори қизиқиш билдирилмоқда.
Сейфи Гасеми дунёнинг етакчи нефть ва газ компаниялари (Total, British Petroleum, SOCAR, UOP Honeywell ва бошқалар) топ-менежерлари учрашунини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини ҳам киритган.
Учрашув натижасида томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб, бу гуруҳ таркибини Air Products компанияси етакчи мутахассислари ва УЕМ корхоналари вакиллари ташкил этишига келиб олган. Икки ой муддатда нефть-газ, кимё ва металлургия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.