...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас! Ҳасанбой Дўстматов финалда


16:14, 31.08.2018 Жамият
 1 987

Бунгача Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов ва Бобоусмон Ботуров финалга йўлланма олган эди.

Бугун, 29 август куни ўзбекистонлик боксчилар Осиё ўйинлари-2018 мусобақасининг ярим финал босқичида жангларини ўтказмоқдалар.
 
Жумладан, 49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳасанбой Дўстматов хитойлик Ву Жонглинга қарши жанг ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа финалига йўлланма олган тўртинчи ўзбек боксчисига айланди.
 
Аввалроқ Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов ва Бобоусмон Ботуров мусобақа финалига йўлланма олган эди.
 
Бугун яна уч нафар боксчиларимиз ярим финалда жангларини ўтказадилар.
 
16:45. 56 кг. Миразизбек Мирзахалилов – Сунан Аморагам (Индонезия)
17:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров – Дайсуке Нариматсу (Япония)
17:45. 75 кг. Исроил Мадримов – Феликс Марсьял (Филиппин).
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Ҳасанбой Дўстматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар