Ўзбекистон МАГАТЭнинг барча талаб ва тавсияларига амал қилишига алоҳида урғу берилган.
Учрашув давомида МАГАТЭ раҳбарига Ўзбекистонда атом илми, тиббиёт ва ядровий хавфсизликни таъминлашда олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилган. Марказий Осиёдаги биринчи Атом электр станциясини қуришни мақсад қилган Ўзбекистон бундан кейин ҳам ядровий хавфсизликни таъминлашда МАГАТЭнинг барча талаб ва тавсияларига амал қилишига алоҳида урғу берилган.
Шу мақсадда Ўзбекистон Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилгани қайд этилган.
МАГАТЭ Бош директори радиацияон ва ядровий хавфсизликни таъминлашдаги ҳамкорликдан мамнунлигини билдирган. Юкия Амао МАГАТЭ бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан техник ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Учрашув якунида МАГАТЭ раҳбарига ўзига қулай вақтда расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши тўғрисида таклифнома топширилган.