...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев ва Путин Навоийда АЭС қурилишига старт беради...ми?


14:04, 10.10.2018 Жамият
 5 362

Икки давлат раҳбари ҳамкорликдаги энг йирик лойиҳа тамал тошини биргаликда қўйиши мумкин.

Ўзбекистонда энг замонавий атом электр станциясини қуриш ишлари тез орада бошланади. Бу ҳақда “Росатом – Халқаро тармоқ” раҳбари Александр Мертен маълум қилди.
 
“Ўзбекистонда энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган Халқаро атом энергияси агентлигининг (МАГАТЭ) барча хавфсизлик талабларига тўла жавоб берувчи АЭС қурилади. Унинг энергоблоги 60 йил хизмат қилиши кафолатланади. Муддатни яна 20 йилга узайтириш имконияти мавжуд. Станция мамлакатда ишлаб чиқарилаётган жами электр энергиясининг бешдан бир қисмини етказиб бера олиш қувватига эга бўлади”, деган Александр Мертен МАГАТЭ миссияси билан бўлган семинарда.
 
Шунингдек, Ўзбекистондаги илк АЭС қаерда қурилиши ҳам маълум бўлди. Қурилиш учун табиий сув манбаи мавжуд ҳудуд танланган. Станция Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасида Тўдакўл сув омбори яқинида қурилади.
 
Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида келишув жорий йил сентябрь ойида Бош вазирлар томонидан имзоланганди.
 
АЭСни жиҳозлаш учун Ўзбекистон русларнинг “3+” авлод ВВЭР-1200 реакторини танлаган. Ушбу ректор Россияда ҳам дунёда ҳам МАГАТЭнинг барча талабларига жавоб бериши инобатга олинган.
 
Таъкидлаш керакки, АЭС қурилиш ишларига 19 октябрь куни бошланиши эҳтимоли мавжуд. Негаки, 18-19 октябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин станция қурилишига старт бериши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АЭС Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар