...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол мураббийси судьяга тиз чўкди


12:47, 08.12.2018 Спорт
 10 941

Рефери ўйин охирида қўшимча икки дақиқа қўшиб бергани сабаб Эль Маэстро унга кўпроқ вақт қўшишини сўраб, ҳамманинг кўз ўнгида судьяга тиз чўкди.

Софиянинг ЦСКА футбол клуби бош мураббийи Нестор Эль Маэстро Болгария чемпионатидаги ўйинда қўшимча вақт қўшиб бериши учун судьяга тиз чўкди.
 
Рефери ўйин охирида қўшимча икки дақиқа қўшиб бергани сабаб, Эль Маэстро унга кўпроқ вақт ажратишини сўраб, ҳамманинг кўз ўнгида судьяга тиз чўкди.
 
Аммо, серб мураббийсининг илтимоси ерда қолди. Ўйинга икки дақиқадан ортиқ қўшимча вақт қўшиб берилмади ва учрашув 1:1 ҳисоб билан якунланди.
 
Айтиб ўтиш лозим, агар ЦСКА жамоаси ғолиб бўлганида, Болгария чемпионатида етакчи ўринлардан бирига даъвогар бўлар эди
Феруза Ходжаева

Теглар:Нестор Эль Маэстро Болгария чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!