...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санжар Раҳмонов навбатдаги жангида ғалабага эришди


12:39, 08.12.2018 Спорт
 2 425

Ўзбекистонлик боксчи америкалик 11-жанг ўтказган Жонатан Стилга қарши рингга кўтарилди.

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов бугун Лас-Вегасда навбатдаги жангида рингга кўтарилди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Бу сафар Санжар Раҳмоновга америкалик чарм қўлқоп устаси Жонатан Стил рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Тўқнашув якунига кўра ҳакамлар бир овоздан Санжарнинг 77:75, 77:75, 78:74 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этишди.
 
Маълумот учун бугунги тўқнашув Санжар учун профессионал боксдаги 13-жанг бўлди. Спортчи уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (5 таси нокаут эвазига) Битта жангда дуранг ва яна бирида мағлубият қайд этган.
 
Жонатан Стил эса профессионал боксдаги 11-жангида рингга кўтарилди. Ушбу жангларининг 8 тасини ғалаба билан якунлаган (6 таси нокаут). Битта жангда дурангга эришган. Бугунги мағлубият эса Стил учун фаолиятидаги иккинчиси бўлди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санжар Раҳмонов Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!