...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак”


12:35, 08.12.2018 Жамият
 2 697

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро ажуманлар саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдаги нутқининг аввалида ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига эътибор қаратилди. Давлат раҳбари судьялар фаолиятини кескин танқид қилди.
 
“Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор такрорлайман: судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак.
 
Бу борада Алишер Навоий бобомиз “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун “адл қасри”, яъни “адолат қўрғонини” бунёд эт”, деб айтган сўзларида қанчалик чуқур маъно бор”, дейди давлат раҳбари
 
Президент Мирзиёевга кўра, кейинги икки йилда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича ҳам муҳим чоралар кўрилган. Жумладан, жорий йилнинг ўзида 1 минг 881 та жиноят иши далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли тугатилди, судлар томонидан 590 нафар шахс оқланди. Бу рақам 2016 йилда 28 тани, 2017 йилда эса 263 тани ташкил этган эди.
 
Шунингдек, 5 минг  462  нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 минг 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.
 
Судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди.
 
“Инсонпарварлик тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилмоқда. Бунинг натижасида жиноят йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 993 нафар фуқаро, жумладан, 456 нафар йигит-қиз ҳамда 113 нафар аёллар Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар ва хотин-қизлар қўмиталарининг кафиллиги билан жазодан озод қилинди.
 
Шунингдек, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти ман этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди”, дейди давлат раҳбари.
 
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида афв этиш тўғрисидаги махсус фармонни имзолаган. Давлат раҳбари ўз нутқи бунга ҳам тўхталиб ўтди.
 
 
Президент судьялар фаолиятини тартибга солиш ва унинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида янги тизим жорий этилганини қайд этди:
 
“Жойларда судьяликка номзодларнинг шахсий ва касбий сифатларини ўрганиш учун жамоатчилик комиссиялари ташкил этилди.
 
Адолат, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида судда ишларни электрон тақсимлаш тизими амалиётга киритилди. Эндиликда инсон аралашувисиз ишни қайси судья кўришини электрон дастур белгилайди.
 
Суд-тергов фаолиятида очиқлик ва қонунийликни таъминлаш, сарсону овора бўлиш ва ортиқча сарф-харажатга йўл қўймаслик мақсадида “электрон жиноят иши” ва “масофадан туриб сўроқ қилиш” тизимлари ҳам жорий этилмоқда”.

Теглар:Президент нутқи Шавкат Мирзиёев Судьялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар