Мухолифат сайлов натижаларини тан олмаслигини эълон қилган ва уни “фейк” деб атаган.
Сайловда 2017 йил Роберт Мугабе ҳокимиятдан кетгач, давлат бошқарувини ўз қўлига олган, ZANU-PF партияси етакчиси Эммерсон Мнангагва ғалаба қозонди. Натижалар пайшанбадан жумага ўтар кечаси телевидение орқали Сайлов комиссияси раиси Присцилла Чигумба томонидан эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, Мнангагвага 2,46 миллион одам ёки сайлодв қатнашган умумий сайловчиларнинг 50,8 фоизи овоз берган.
Амалдаги президентга Нельсон Чамиса рақобатчилик қилган. У мухолифатнинг “Демократик ўзгаришлар ҳаракати тарафдори” альянсига раҳбарлик қилаётганди. Чамисани 44,3 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлаган. У пойтахт Хараре, 2-даражали йирик шаҳар Булавайо, шунингдек, Шимолий Матабелеленд ва Маникаленд вилоятларида устунлик қилган.
Мухолифат сайлов натижаларини тан олмаслигини эълон қилган ва уни “фейк” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, Зимбабведа сайлов ўтгач, натижалар эълон қилиниши чўзилиб кетгани учун мамлакат пойтахти Ҳарареда норозиликлар келиб чиққанди. Унда мухолифатчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлганди. Ҳатто, бир киши вафот этган.