...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда бир киши учун 292 та тимсоҳ ўлдирилди


21:28, 16.07.2018 Олам
 11 134

Пичоқ, болта ва таёқлар билан қуролланган эркаклар тимсоҳларни ўлдирган.

Индонезиянинг Сорон шаҳри фуқаролари бир дўстлари тимсоҳ ҳужумида ҳалок бўлгани учун маҳаллий фермадаги барча тимсоҳларни ўлдирдилар.
 
Жорий йил 13 июль куни тофу ишлаб чиқарувчи фабриканинг 31 ёшли ишчиси Сугито тимсоҳлар фермаси ҳудудидан чорва учун ўт йиғиб юрган вақтда унга судралиб юрувчи ҳужум қилган. Одамлар унинг бақирган овозини эшитиб ёрдамга келганда у ўлиб бўлган эди.
 
14 июль, шанба куни Сугито дафн этилгач, унинг дўстлари тимсоҳлар фермасига бориб, барча – 292 нафар тимсоҳни ўлдирган. Улар судралиб юрувчининг 2 метрли катталаридан тортиб, кичик болаларигача ҳаммасини ўлдиришган. Эркаклар пичоқ, болта ва таёқлар билан қуролланган бўлган.
 
“Улар жониворларни тутиб, соҳилга олиб чиқиб, ўлгунича калтаклашди. Бунга қараш жуда қўрқинчли эди”, дейди маҳаллий фуқаролардан бири.
 
Индонезиянинг Ғарбий Папуа вилоятининг Жонли табиатни сақлаб қолиш бўйича агентлиги раҳбари Басар Манулланг уларнинг қилган ишларига ўз норозилигини билдирди.
 
“Тимсоҳларнинг оммавий ўлдирилиши хусусий мулкнинг дахлсизлиги тўғрисидаги қонунга зид. Тимсоҳлар худо яратган ҳимояга муҳтож жонизотлар”, дейди Манулланг.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия тимсоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!