...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доғистонда байрамни нишонлашга йиғилганлар ўққа тутилди


09:29, 19.02.2018 Олам
 3 145

Доғистон бош муфтийси бу жиноятни содир этган шахсни ваҳобий деб атади.

Кеча, 18 февраль куни Доғистоннинг Қизлёр шаҳрида бўлиб ўтаётган “Қишни кузатиш байрами” (Масленица)да номаълум шахс черковга келган одамларга қарата ўқ узиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, 22 ёшли Доғистон фуқароси Расул Темирбеков байрамни нишонлашга йиғилган одамларга қарата ўқ узиши оқибатида ҳалок бўлганлардан ташқари яна бир неча киши жароҳат олган. Ҳужум қилган шахс ҳуқуқни мухофаза қилувчи ходимлар томонидан йўқ қилинган. Унинг уйи тинтув қилинганда, Ислом давлати террористик ташкилоти байроғи фонида олинган видеоси аниқланган. Видеода у ниқоб кийиб, қурол ва пичоқ билан ўтирган ҳолда тасвирланган.
 
Бундай босқинчилик ҳаракатини Доғистон муфтийлари қаттиқ қоралади.
 
“Қайғули хабарлар бизга ҳам келди, фожиа якшанба куни Қизлёрдаги байрам вақтида содир бўлган. Овчилик қуролидан ўқ отишни бошлаган ваҳобий қўлида беш фуқаро ҳалок бўлди ва яна тўрттаси жароҳат олди.
 
Бугун ўзини гўёки ислом билан беркитувчи ваҳобийлар Ислом билан ҳеч қандай яқинликка эга эмас. Биз ҳалок бўлган ва жароҳат олганларнинг яқинларига чин қалбимиздан ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади бош Муфтийнинг Instagram’даги саҳифасида.
 
Ўз навбатида, бутун Рус ва Москва Патриархи Кирилл православлар учун муқаддас ҳисобланувчи байрам арафасида содир бўлган бундай даҳшатли жиноятни Кавказда бир неча асрлардан бери тинч ва тотув яшаб келаётган православлар ва мусулмонлар ўртасида зиддиятни келтириб чиқаришга уруниш деб атади.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Доғистон Қизлёр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!