...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 12.5 миллион сўмни зўравонлик билан олиб қочганлар ушланди


16:56, 19.06.2017 Жамият
 2 666

Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 15 июнь, пайшанба куни тахминан соат 08:30 ларда номаълум шахс босқинчилик йўли Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро С.А.га ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказган.
 
Шунингдек, номаълум шахс С.А.дан 12.500.000 сўм пулларини зўравонлик йўли билан эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, содир этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида жиноятни муқаддам судланган Т.Т., Б.А. ва М.П. биргаликда содир этишгани аниқланди. Улардан С.А.нинг талон-тарож қилинган пуллари далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
 
Ҳозирда мазкур кимсаларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ талончилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар