...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчилар бугун Мадридда жанг қилади


11:07, 06.11.2018 Спорт
 2 038

Мусобақада ер юзининг 139 мамлакатидан 1200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Бугун, 6 ноябрь куни Испания пойтахти Мадрид шаҳрида каратэ бўйича 24-жаҳон чемпионати старт олади.
 
Мусобақада ер юзининг 139 мамлакатидан 1200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар.
 
Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар:
 
Эркаклар:
 
-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Дастонбек Отаболаев
+84 кг: Ғофуржон Зоҳидов
 
Аёллар:
 
-50 кг: Бахринисо Бобоева
-61 кг: Барно Мирзаева
-68 кг: Дилдор Аннадурдиева
 
Баҳслар 11 ноябрга қадар давом этади.
 
Кеча Мадридда Жаҳон каратэ федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев ва бош котиб Камолиддин Хожаниязовлар иштирок этди.

Теглар:Каратэ Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!