...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ниғматилла Йўлдошев Россияда бўлади


11:17, 06.11.2018 Жамият
 2 028

18 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бунёд этилган ҳайкал очилиш маросимида иштирок этиш учун борган эди.

Бугун, 6 ноябрдан 8 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ташриф дастуридан Москва шаҳрида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси палаталари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш,  Олий Мажлис Сенати ва Федерал Мажлиснинг Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича Комиссия мажлиси,  савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бағишланган икки давлат бизнес вакилларининг Савдо-саноат палатасидаги давра суҳбатида иштирок этиш ўрин олган.


 
Шунингдек,  Россияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ниғматилла Йўлдошев сўнгги бор Россияга жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бунёд этилган ҳайкал очилиш маросимида иштирок этиш учун борган эди. 

Теглар:Ниғматилла Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар