...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон МДҲнинг яна бир бўғинига аъзо бўлди


17:56, 29.11.2018 Жамият
 2 474

Аъзолик тўғририсидаги ҳужжатни Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев имзолаган.

Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг парламентлараро ассамблеясига аъзо бўлди. Аъзолик тўғрисидаги ҳужжат бугун, 29 ноябрь куни Ассамблея Кенгашининг Санкт-Петербургдаги мажлисида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев томонидан имзоланган.
 
“МДҲнинг Парламентлараро ассамблеясига қўшилиши биз учун муҳим аҳамиятга эга. Бу биз учун Парламентлараро ассамблеяга аъзо давлатлар парламентлари билан халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади”, деган Ниғматилла Йўлдошев.
 
Ҳужжат имзолангач, мажлис залига Ўзбекистон байроғи олиб кирилган.



МДҲ Парламентлараро ассамблеяси 1992 йилда тузилган. 1995 йилдан у давлатлараро мустақил ташкилот мақомига эга. 1995 йил 26 майда МДҲ давлат раҳбарлари
Парламентлараро ассамблея тўғрисидаги конвенцияни имзолаган. Охир-оқибат тўққиз давлат парламенти ҳужжатни ратификация қилган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Парлментлараро ассамблея Ниғматилла Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар