...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат раҳбарлари Францияда тўпланди. Ўзбекистон номидан ким боргани маълум


21:29, 11.11.2018 Олам
 15 348

Маросим Париж марказидаги “Arc de triomphe” аркида бўлиб ўтган, сўнг давлат раҳбарлари бўлиб ўтди ва давлат раҳбарлари “Elysee” саройига йўл олдилар.

Бугун, 11 ноябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Биринчи Жаҳон уруши якунланганига 100 йил тўлиши муносабати билан тантанали расмий маросим ташкил этилди.
 
Тантанали очилиш маросимида 70 дан зиёд давлат ва ҳукумат раҳбарлари,  халқаро ташкилотлар вакиллари. жумладан Франция президенти Эммануэль Макрон, АҚШ президенти Дональд Трамп, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Исроил Республикаси президенти Биньямин Нетаньяху, Украина Республикаси президенти Пётр Порошенко, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этди.
 
QALAMPIR.UZ’га оид маълумотларга қараганда, ушбу тадбирда Ўзбекистон раҳбарияти номидан Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев иштирок этган.
 
Маросим Париж марказидаги “Arc de triomphe” аркида бўлиб ўтган, сўнг давлат раҳбарлари бўлиб ўтди ва давлат раҳбарлари “Elysee” саройига йўл олдилар.
 
Маросим тугагунга қадар президент Макрон “Номаълум аскар” мақбарасида абадий оловни алангалатди.  Шундан кейин давлат раҳбарлари “Elysee” саройида тушлик қилдилар.
 
Биринчи жаҳон урушининг 100 йиллиги 11 ноябрь куни Францияда кенг нишонланмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Биринчи Жаҳон уруши 1914 йил 28 июлда бошланиб, 1918 йилнинг 11 ноябрь куни ўз якунига етган. Унда 59 та мустақил давлатнинг 38 таси иштирок этган.  Инсоният тарихида биринчи марта икки қитъа – Евроосиё ва Африканинг ҳудудлари ва денгиз соҳилларини кенг қамраб олган бу уруш дунё сиёсий харитасини тубдан қисқартириб юборган ва энг қонли муҳораба сифатида турихда қолган.  Уруш давомида 70 миллион одам қўшинлар сафига сафарбар қилинган,  улардан 10 миллиони ҳалок бўлди ва бедарак кетди.  Уруш қурбонларининг 67 %и Германия, Россия, Франция ва Австрия-Венгрия фуқаролари бўлган. 

Теглар:Франция Биринчи Жаҳон Уруши Ниғматилла Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!