...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ниғматилла Йўлдошев ўзбек тилини абгор ҳолатга келтираётган мутасаддиларни танқид қилди


11:42, 13.12.2018 Жамият
 4 017

Ўрганишда мустабид тузум ҳукмронлиги даврида халқнинг ўзига хос жасорати тимсоли сифатида қабул қилинган ушбу қонун ижроси йиллар давомида деярли ўз ҳолига ташлаб қўйилгани аниқланди.

Аввалроқ, бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев мамлакатда қабул қилинаётган қонунларнинг ижросига суст эътибор берилаётгани, масъул вазирлик ва идоралар ҳам бунинг моҳиятига етиб бормаётганини таъкидлаган.
 
Маълум қилинишича, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилинганига 30 йил тўлади. Ўзбек тили  ривожи билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этиш мақсадида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг Тошкент шаҳрида, шунингдек, турли вазирлик ва идораларда ижро этилиши ҳолати ўрганилган.
 
Ўрганишда мустабид тузум ҳукмронлиги даврида халқнинг ўзига хос жасорати тимсоли сифатида қабул қилинган ушбу қонун ижроси йиллар давомида деярли ўз ҳолига ташлаб қўйилгани аниқланди.
 
Энг афсусли жиҳат шундаки, тилнинг ижтимоий онгни шакллантирувчи муҳим омил саналишига ва инсон қайси тилда сўзласа ва фикрласа, ўша тилдаги мафкурага мойил бўлишига аҳамият қаратилмаган. Аксинча, қонун ижросини назорат қилишга масъул бўлган парламент ҳузуридаги Доимий тил комиссияси ҳамда Атамашунослик қўмитаси фаолиятлари тугатилди, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш ишлари эса, белгиланган муддатда тўлиқ якунига етказилмади.
 
Кейинчалик қабул қилинган қонунлардаги нормаларнинг “Давлат тили ҳақида”ги қонунга мувофиқлигини таъминлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолган.
 
Мисол учун, “Реклама тўғрисида”ги, “Фирма номлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда “Давлат тили ҳақида”ги қонун нормаларига зид қоидалар мавжудлиги бунинг яққол далилидир.
 
Қонунда жавобгарликка тортишга асос бўлувчи нормалар мавжуд бўлса-да, қонун нормаларининг мунтазам бузиб келинаётгани учун бирон-бир айбдор шахс белгиланган тартибда жавобгарликка тортилмади, деб ёзмоқда ЎзА.
 
Турли йиллар мобайнида Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган 154 норматив - ҳуқуқий ҳужжатнинг иловалари давлат тилида тасдиқланмаган.
 
Шунингдек, 2018 йилда қабул қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари ва агентликларнинг 34 та қўшма қарори ҳам давлат тилида эмас. Бунинг устига, кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда “Рус тилидаги матнга қаранг”, деган ҳаволаларнинг мавжудлигини эса, давлат тилига ўта ҳурматсизлик сифатида баҳолаш мумкин.
 
Нафақат нодавлат телерадиоканаллари, балки Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида ҳам бошловчилар томонидан адабий тил қоидаларига зид равишда турли шеваларда сўзлаш салбий одат тусига айланмоқда.
 
Ниғатилла Йўлдошев ўзбек тилининг абгор ҳолатга тушиб қолаётганига ўзимиздаги бепарволик ва эътиборсизлик сабаб бўлмоқда, деб алоҳида таъкидлаган.
 
Шу боис Сенат Кенгаши Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа масъул тузилмаларга шу каби кўплаб камчиликларни, давлат тили ривожига тўсиқ бўлаётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни берган.

Теглар:Ниғматилла Йўлдошев Ўзбек тили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар