...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Макрон ва Меркель билан учрашди


11:40, 12.11.2018 Жамият
 2 640

Рустамбоев Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель билан суҳбатлашди.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 11 ноябрь куни Биринчи Жаҳон уруши якунланишига 100 йил тўлишини муносабати билан Франциянинг Париж шаҳрида ташкил этилган тантанали маросимда Ўзбекистон номидан Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев қатнашди.
 
Ўзбекистон делегациясининг бошлиғи Ниғматилла Йўлдошев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон номидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида делегациялар раҳбарларининг шарафига гала-зиёфатга таклиф этилди.


 
Тадбирда Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев ҳам иштирок этган. Рустамбоев Франция президенти Эммануэль  Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель билан суҳбатлашди. Канцлер Ўзбекистонда давом этаётган фундаментал, чуқур ва динамик ислоҳотларни мамнуният билан тилга олган.  


 
Эммануэль  Макрон жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга ташрифи натижаларини юксак баҳолаган. Ушбу ташриф чиндан ҳам тарихий ва изчил бўлиб, икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги ривожланиш босиқичига олиб чиқишга имкон берганлигини айтган. 
 
“Мен Президент Шавкат Мирзиёев билан яқинда бўлиб ўтган учрашувимизни илиқ хотирлайман.  Келажакда мамлакатларимиз халқлари манфаати йўлида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга умид қиламан”,  деган Эммануэль  Макрон. 

Теглар:Сардор Рустамбоев Ниғматилла Йўлдошев Ангела Меркель Ўзбекистон-Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар