...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга КХШТда кузатувчилик мақоми таклиф қилинди


18:05, 08.11.2018 Жамият
 3 282

Таклиф Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин томонидан билдирилган.

Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотининг (КХШТ) Парламент ассамблеясида кузатувчи давлат сифатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритиши мумкин. Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ниғматилла Йўлдошевга шундай таклиф билан чиқди.
 
Москвадаги учрашувда Володин ўтган йил давомида икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқаларда жиддий ўзгаришлар бўлганини таъкидлаган.
 
Унинг сўзларига кўра, Давлат Думасида Ўзбекистон делегациясининг КХШТ ассамблеясида иштирок этишини мамнуният билан кутиб олган бўлишарди.
 
Бу Ўзбекистон учун яхши имконият бўлади, чунки КХШТ парламент ассамблеяси келгусида Ўзбекистон учун долзарб бўлган қонунчилик йўналишларини батафсил муҳокама қилишни режалаштирган.


 
“Булар хавфсизлик, наркотрафикка қарши курашиш соҳалари билан боғлиқ”, дея аниқлик киритган Володин.
 
Маълумот учун, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти 1992 йил 15 майда Тошкентда тузилган. Ўшанда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномани имзолаган. 1993 йил 9 сентябрда Грузия, 24 сентябрда Озарбайжон ва 31 декабрда Белорусь шартномани имзолаган ва КХШТга аъзо бўлган.
 
Шартнома 1994 йил 20 апрелдан кучга кирган. Шартнома узайтирилиши кўзда тутилган ҳолда беш йилга тузилган. 1999 йил 2 апрелда Арманистон, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари шартномани яна беш йил муддатга узайтириш тўғрисидаги протоколни имзолаган, аммо Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон шартномани узайтиришни истамаган ва ташкилотдан чиққан.
 
2006 йил 16 августда Ўзбекистон КХШТ таркибига қайтадан кириб, 2012 йил 28 июнда КХШТга аъзолигини тўхтатиб туришини билдирган.
 
КХШТнинг мақсади шартномага аъзо давлатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи сиёсий тажовузлардан ҳамда йирик миқёсдаги табиий офатлардан биргаликда армия ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар ёрдамида ҳимоя қилиш ҳисобланади. Ташкилот ягона ҳарбий-сиёсий иттифоқ сифатида жанговар операцияларда бирон марта ҳам иштирок этмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ниғматилла Йўлдошев КХШТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар