Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилади.
Германия Ташқи ишлар федерал вазири Хайко Маас ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар чоғида бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Германия учрашувига тайёргарликнинг бориши, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади.
Ташриф доирасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш режалаштирилмоқда.