...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонлик вазир Татьяна Каримовани йўқлаб келди


15:17, 14.01.2019 Жамият
 8 219

Чингиз Айдарбеков ташриф чоғида Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, музейнинг фахрий меҳмонлар китобига қайд қолдирган.

Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келган Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Ислом Каримов илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ташкил этилган музейни бориб кўрди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова билан учрашди.
 
Татьяна Акбаровна Каримова делагацияни самимий қабул қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги ва афсонавий қирғиз адиби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан ташкил этилган кўргазмалар ҳақида маълумот берган.
 
Чингиз Айдарбеков ташриф чоғида Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, музейнинг фахрий меҳмонлар китобига қайд қолдирган.
 
Шунингдек, Айдарбеков Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентнинг Юнусобод туманига ўрнатилган Чингиз Айтматов барельефи пойига ҳам гулчамбар қўйган.
 
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига 81 йил тўлади. 
 

Теглар:Ислом Каримов хотираси Чингиз Айдарбеков Татьяна Каримова Чингиз Айтматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар