Президент “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
Тадбирда Қирғизистондан келган делегация вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданият марказлари, дипломатик корпус вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири ўринбосари Бақтбек Секимов ва бошқалар буюк маърифатпарвар адиб нафақат қирғиз эли, айни пайтда бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо эканини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида адибнинг барельефи яратилди.
Жумладан, “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” номли хотира китоби, адиб асарлари тўплами чоп этилди. Асарлари асосида янги спектакллар саҳналаштирилди.