
Ёпиқ тақдимот маросими катта концерт дастури тарзида ташкил этилган бўлиб, унда фақатгина таклиф этилган меҳмонларгина иштирок этди.
Ёпиқ тақдимот маросими катта концерт дастури тарзида ташкил этилган бўлиб, унда фақатгина таклиф этилган меҳмонларгина иштирок этди.


Севара Назархон ижодининг янги босқичини бошлаб берган ушбу альбом тақдимотида хонанда жами 11 та қўшиқ куйлади. Альбомдан ўрин олган ушбу қўшиқларнинг учтаси аввал мухлисларга тақдим этилган. Қолган 8 таси эса тандирдан эндигина узилган.
Севара Назархон мазкур альбомни яратишда профессионал, сўзнинг қадрини билан, қийматини юқори баҳолаган шоирлар билан ишлаган. Эркин Воҳидов, Усмон Азим, Бобур Бобомурод, Муслимбек Йўлдошев, Энахон Сиддиқова шулар жумласидандир.


Альбом тақдимотида маданият ва санъат соҳасининг таниқли намояндалари - хонандалар Озода Нурсаидова, Манзура Йўлдошева, Шаҳзода, Райҳон Ғаниева, Нилуфар Усмонова, Жаҳонгир Отажонов, Лола Аҳмедова, Шаҳло Аҳмедова, актрисалар Лола Элтоева, Шаҳзода Матчонова иштирок этдилар.
Тақдимотда Ўзбекистондаги кўплаб миллионер оилалар вакиллари ҳам қатнашди. Улар орасида россиялик таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова ҳам бор эди.


