...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбийларнинг фарзандларига қўшимча квоталар қандай берилади?


21:35, 25.06.2018 Жамият
 3 705

Ҳукуматнинг 2018 йил 22 июндаги қарори билан Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларига ОТМларга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тасдиқланди.

Аввал хабар берганимиздек Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасалари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари 5 фоизли квота ажратилиши белгиланган эди.
 
Ҳукуматнинг 2018 йил 22 июндаги қарори билан Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
 
Низомга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар қуйидагиларга берилади:
 
  • мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жанговар-хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерл, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга – улар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун бевосита командирларнинг (бошлиқларнинг) тавсияси бўйича;
 
  • ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига.
 
Тавсияномалар бланклари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
 
Тавсияномалар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини Ўзбекистон Республикасининг БИТТА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА бир марта кириши учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
 
Тавсияномаларни бериш масаласини кўриб чиқиш учун Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликларда (идораларда) вазирлик (идора) раҳбарининг тегишли масалалар бўйича ўринбосари раислигида комиссия тузилади.
 
Командир (бошлиқ)лар комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади
 
а) ҳарбий хизматчига:
 
  • бевосита командир (бошлиқ)нинг тавсияномаси;
 
  • маълумотнома-объективка;
 
  • биографик маълумотлар;
 
  • хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;
 
  • ҳарбий хизматчи фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;
 
б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчига:
 
  • вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси;
 
  • ҳарбий хизматчи ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлганлиги тўғрисида вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғидан кўчирма;
 
  • ҳарбий хизматчининг ўлими ҳақидаги гувоҳномадан нусха;
  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;
 
в) ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчига:
 
  • вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси;
 
  • тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома;
 
  • ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар бўйича ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказадиган муассасанинг хулосаси;
 
  • ҳарбий хизматчи фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари.
 
Бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
 
Ҳужжатлар Комиссияларга кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади. Комиссиялар ҳарбий хизматчилар тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади.
 
Тавсиянома олган ҳарбий хизматчиларнинг рўйхатлари тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
 
2018 йилда тавсияномалар бериш тадбирлари жорий йилнинг июнь ойида амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳарбийлар квота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар