Ҳарбий хизматда бўлишнинг чекланган муддатлари белгиланди.
Жорий йилнинг 18 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Norma.uz” хабар бермоқда.
Унга кўра, ҳарбий хизматда бўлишнинг чекланган муддатлари қуйидагича белгиланган:
Кичик офицерлар (лейтенант, катта лейтенант, капитан, капитан-лейтенант) учун хизмат ёшининг чегараси 43 ёшдан 45 ёшга оширилди (яъни 2 йилга).
Энди у оддий аскарлар (матрослар) ва сержантлар (старшиналар) учун белгиланган ёш чегараси билан бир хил бўлди.
Барча катта офицерлар (майор, подполковник, полковник, 3, 2 ва 1-даражадаги капитанлар) учун пенсия ёши 50 ёшни ташкил этади.
Илгари майорлар, подполковниклар ҳамда 3 ва 2-даражадаги капитанлар 45 ёшда пенсияга чиқар эдилар. Энди бу 5 йил кейинга кўчирилди.
Генераллар таркибидагиларнинг энг юқори ёши аввалгидек қолди – 60 ёшгача.
Резерв сафида бўлиш ёшига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:
Жадвал
Яъни барча даражадаги офицерларнинг кўпроқ қисми Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари ва қисмлари, жанговар таъминот бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун резервда турадилар.
Яъни уруш бўлмаган даврда жанговар бўлинмаларга сафарбар қилинишлари мумкин.
Иккинчи тоифали резервда эса ёши улуғроқ кичик офицерлар турадилар.
Ушбу тоифадаги резерв Қуролли Кучларнинг қисмлари ҳамда ички ва техник таъминот бўлинмаларини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун:

- фавқулодда вазиятлар рўй берган;
- Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз юзага келган тақдирда уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш учун мўлжалланган.
Масалан, уруш бошланган тақдирда улар илгаригидек 45 ёшгача эмас, балки 50 ёшгача чақирилиши мумкин.
Мазкур ҳужжатга тузатишлар 2018 йилнинг19 октябридан (Қонун эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач) амалга киритилади.
Икром Раҳмон