...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори билан яна бир вазирга ўринбосар тайинланди


14:21, 07.11.2018 Жамият
 5 424

Бузрукхонов аввал вазирликнинг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Жорий йил 5 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Сарвархон Мунавархонович Бузрукхонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Сарвархон Бузрукхонов 1969 йилда туғилган, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.


 
Вазирлик берган маълумотга кўра, Бузрукхонов ушбу лавозимга тайинланишидан аввал Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
 
Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан Халқ таълими вазирига ҳам ўринбосарлар тайинланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тайинлов Олий таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар