...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон “Скрипаль иши”да Россияни қўллади


17:25, 05.04.2018 Олам
 5 482

Россия, Хитой ва Эрон тақдим қилган лойиҳа ҳодисани ўрганишда Россия – Буюк Британия қўшма текширувини назарда тутар эди.

Россиянинг Нидерландиядаги элчихонаси Кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилотида “Скрипаль иши” бўйича Москва лойиҳасини қўллаб-қувватлаган давлатларни ўз Twitter саҳифасида эълон қилди.
 
Булар – Беларусь, Сурия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Венесуэла, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Никарагуа ва Куба.
 
Россия, Хитой ва Эрон тақдим қилган лойиҳа ҳодисани ўрганишда Россия – Буюк Британия қўшма текширувларини назарда тутар эди.
 
Маълумот ўрнида, лойиҳа қабул қилиниши учун ташкилот бошқарув кенгашига аъзо 41 мамлакатнинг учдан икки қисмининг овози керак эди.
 
Овоз беришда қуйидаги натижа қайд этилди: олти давлат таклифни қўллаб-қувватлади, 15 та давлат қарши, 17 таси бетараф қолган ва учтаси овоз беришда иштирок этмаган.
 
Аввалроқ, Буюк Британияда Россия Давлат разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу воқеадан кейин Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Россия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборди.
 
Британияни қўллаб-қувватлаган АҚШ ва қатор Европа давлатлари ҳам рус дипломатларини чиқариб юборган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Скрипаль Россия Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!