Суриядан кейин Кипрга ҳам йирик қуроллар партияси жўнатилиши кутилмоқда
Туркия Республикаси яқин кунлар ичида Шимолий Кипрга қўшимча кучлар жўнатишни режалаштирмоқда. Юбориладиган қўшинлар сони қанчалиги ва айнан қайси миссия бўйича боришига аниқлик киритилмаган.
Ражаб Тойиб Эрдўған ОАВга берган интервьюсида Туркиянинг Шимолий Кипрда ҳарбий база қуриш режаси йўқлиги, бу фақатгина хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди.
Маьлумот ўрнида, Кипр ороли 1974 йилда Туркия ўз қўшинларини бу ҳудудга олиб кириши сабабли икки қисмга бўлиниб қолган. 1983 йил 15 ноябрь санасида Шимолий Кипр Туркия Республикаси эьлон қилинган. Ҳозирда бу давлатни фақатгина Туркия тан олади.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов