...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга яна бир нуфузли ташкилот директори келади


18:39, 18.09.2018 Жамият
 2 197

Алишер Шодмонов Римда Тедрос Гебрейесус учрашди.

Аввалроқ, Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур анжуман давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус билан учрашди.
 
Тедрос Гебрейесус аҳоли саломатлигини асрашни асосий устувор вазифа сифатида белгилаш бу келажак авлодлар камолга етишининг энг тўғри йўли эканлигини таъкидлаган.
 
Шунингдек, у ЖССТ ва Ўзбекистон билан кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканини ҳамда Ўзбекистонга амалга оширилажак ташрифни интиқлик билан кутаётганини билдирди.
 
Ўзбекистон делегацияси Россия, Беларусь, Туркия, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларининг делегатлари билан ҳам келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда истиқболли режалар хусусида икки томонлама самарали учрашувлар ўтказган.
 
Сессия мажлисида экологиянинг дунё халқлари саломатлигига таъсири, озиқ-овқат стандартлари, бирламчи тиббий ёрдамнинг ўрни ҳамда турли юқумли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, дори-дармон нархлари, тамаки ва алкоголь истеъмолининг зарарлари, жисмоний фаолликнинг аҳамияти, семиришнинг оқибатлари кенг муҳокама этилган.
 
Ҳозирда сессия иши давом этмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Алишер Шодмонов рим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар