Одатда нефть мураккаб технологиялар асосида заводларда қайта ишланади.
Фарғонада амалиётда камдан кам кузатилган ҳолат аниқланlb. Божхоначилар бензин ҳам эмас, дизел ҳам эмас, қайта ишланмаган, хом аёш шаклидаги нефтнинг ноқонуний олиб ўтилишини тўхтатиб қолишган.
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида фуқаро Н.Х. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашина Фарғона шаҳар худудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида полиэтилен қопларга жойланган 710 литр нефть маҳсулоти ортилганлиги аниқланган.
Одатда нефть мураккаб технологиялар асосида заводларда қайта ишланади. Аммо, нефтнинг ноқонуний айланмаси фош этилишига қараганда, “уддабурон”лар энди уни қўлбола цеҳларда қайта ишлашга киришган кўринишади. Бундан-да муҳими, улар бу хом ашёни қаердан олишган?
“Шу ва шу каби саволларга ушбу ҳолат юзасидан давом эттирилаётган текширувлар давомида жавоб топилади”, дейилган Божхона қўмитаси хабарида.

Суннатилла Абдуллаев