...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нидерландия арман геноцидини тан олди


17:17, 23.02.2018 Олам
 4 152

Нидерландия 1915 йилдаги арман қирғинини геноцид деб атади.

Кеча, 22 февраль Нидерландия парламенти қуйи палатаси 1915 йил Усмонийлар империяси давридаги оммавий арманлар қирғинини геноцид деб тан олди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
Резолюцияга турк диаспораси қарашларини ифодаловчи “Денк” партиясидан бошқа барча сиёсий кучлар овоз берди.
 
Шунингдек, Нидерландиянинг юқори даражали вакилини Ереванга 24 апрель геноцид қурбонларини хотирлаш маросимига юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.
 
Арманларнинг маълумотига кўра, 1915 йилда Усмонлилар империясида қувғин қилиш ва оммавий ўлдириш натижасида 600 мингдан 1,5 миллионгача арманлар ҳалок бўлгани айтилади.
 
Анқара “геноцид” атамасини қўллашдан норозилигини ва қурбонлар сонининг кўпайтириб кўрсатилганини таъкидламоқда.
 
Маълумот ўрнида, Усмонийлар империясидаги арман аҳолиси Биринчи жаҳон урушигача 2,5 миллион атрофида бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арман геноцид Усмонли турклар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!