Осиё чемпионатида октябрь ойида Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиялари ҳам ўйналади.
Кеча, 23 апрель куни мусобақада иштирок этаётган Нигора Абдуллаева (-44кг) олтин медалга сазовор бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки медални қўшиб қўйганди.
Бугун -48кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган Зуҳра Отажонова даст кўтаришда 63кг, силтаб кўтаришда эса 83кг, умумий ҳисобда 146кг тошни ўзига бўйсундира олди ва кумуш медални қўлга киритди.
Ушбу вазн тоифасида биринчи ўринни вьетнамлик Дин Ти Пам (161кг) қўлга киритган бўлса, бронза медали Ҳиндистон вакиласи Снеа Сорен (145кг)га насиб қилди.
Маълумот учун, Урганчдаги Осиё чемпионатида шу йил октябрда Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиялари ҳам ўйналади.