...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ходимларига Тошкент пропискасини олиб бероладиган ташкилотлар биттага кўпаяди


17:32, 25.01.2019 Жамият
 6 537

Ходимларига Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка олиб бериши мумкин бўлган ташкилотлар сони 75 тага етди.

Аввалроқ, “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорда Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилиши белгиланди.
 
Маълумот учун, ходимларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка олиб бериши мумкин бўлганташкилотлар сони 75 тага етганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Прописка Капитал бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар