Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида 500-700 ўринга мўлжалланган цирклар ташкил этилади.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелгача “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасини инвесторларга бериш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида 500-700 ўринга мўлжалланган цирклар ташкил этилади.
Қарор билан, 2019-2020 йиллларда ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ҳамда “Ўзбек давлат цирки” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
Мазкур режа қуйидагиларни назарда тутади:
- 2020 йилгача цирк томошалари сонини камида 500 тагача, 2022 йилгача эса 1000 тагача етказиш;
- 2019 йил охиригача цирк залининг томошабинлар билан тўлиш даражасини камида 60 фоизга ва 2022 йилга бориб 75 фоизга етказиш;
- Франциянинг “Cirque du Soliel”, Хитойнинг “Чанг Лонг” халқаро цирки, Россиянинг “Москва цирки”, “Москва катта цирки”ларининг гастролларини республикамизда ташкил этиш.
Эндиликда Монте-Карло ва Будапешт халқаро цирк фестивалларида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган “Ўзбек давлат цирки” ижодий жамоасининг ҳар бир аъзоси энг кам ойлик иш ҳақининг тегишлича 100, 80 ва 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
“Ўзбек давлат цирки”га инвесторларни жалб этиш мақсадида доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи “Дўстлар клуби” ташкил этилади.
2021 йилдан Тошкент шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро цирк санъати фестивали ўтказилади.
2019 йил 1 июнгача Меҳнат кодексига 14 ёшга тўлмаган шахсларнинг цирк, театр, кино ва концерт ташкилотларида ижодкор лавозимида ишлаши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
2019 йилда ўзбек циркига 105 йил тўлиши муносабати билан “Ўзбек давлат цирки” номли китоб-альбом нашр этилади.