Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматини кўрсатиш давомида нотариал тасдиқланган ҳужжатларни реал вақт режимида текшириш имкониятини яратади.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармони ҳамда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқариш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада соддалаштириш мақсадида қабул қилинмоқда.
Жисмоний шахслар ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари бино ва иншоотларининг тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда, истисно тариқасида, 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар альтернатив тарзда Давлат хизматлари марказларига, ички ишлар органларига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ҳудудий бўлинмаларининг ЯИДХПга уланишини таъминлаши маълум қилинмоқда.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси давлат хизматини кўрсатиш давомида кадастр ҳужжатлари билан уй-жой мулкдорлари маълумотларини реал вақт режимида текшириш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматини кўрсатиш давомида нотариал тасдиқланган ҳужжатларни реал вақт режимида текшириш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.