Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Халқ саломатлиги Миллий Кенгашини ташкил этилади.
Қарор билан:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгашининг таркиби;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши тўғрисидаги низом қабул қилинади.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этишда ҳудудий ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
- аҳолининг ёши, жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга бўлrан лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом тyрмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини республиканинг барча ҳудудларида самарали жорий этиш ишларига кўмаклашиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда мулкчилик шаклидан катъий назар барча юридик шахсларнинг иш вақти давомида 3-5 дақиқалик ишлаб чиқариш гимнастикаси билан мунтазам шуғулланишларини ҳамда барча оммавий ахборот воситаларида ҳар куни уч марта (тонгги, кундузги ва кечки) 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғyлотлари намойиши ва ёритилишини таҳлил қилиб бориш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни талаблари ҳаётга тўлақонли жорий этилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши
ТАРКИБИ
А.Н. Арипов – Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири - Кенгаш раиси
А.А. Абдуҳакимов – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Кенгаш раиси ўринбосари
Т.К. Норбаева – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси - Кенгаш раиси ўринбосари
Кенгаш аъзолари
Д.Ҳ. Набиев – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири
А.Қ. Шодманов – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири
И.У. Мажидов – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири
Ш.Х. Шерматов – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири
А.В. Шин – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири
Ж.А. Кучкаров – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
Б.С. Сайфуллаев – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири
Қ.Қ. Қуронбаев – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси
Қ.М. Рафиков – Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Ш.И. Жалилов – Ўзбекистон “Нуроний” жамғармаси раиси
Ш.С. Жавлонов – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
К.Ф. Баязитов – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш шўъбаси мудири - Кенгаш масъул котиби
Лавозими бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари