Шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.
Бугун, 30 ноябрь куни кечаси ва эртага, 1 декабрь куни тонгда “Қамчиқ” довонининг А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида кучли қор ёғиши кузатилади. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, юқорида қайд этилган ҳудудда туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 м.ни ташкил қилади. Шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлайди.
“Об-ҳавонинг кескин пасайиши ва йўлда ҳаракатланишда ноқулайликлар туғилишини инобатга олиб, йўлда эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Суннатилла Абдуллаев