Шарофиддин Лутфуллаев ва Ҳикматилло Тўраевлар мусобақада муваффақиятли иштирок этишди.
Маълум қилинишича, мусобақада 40 давлатдан 430 нафар дзюдочи совринли ўринлар учун кураш олиб боряпти. Улар орасида мураббий Беҳзод Тўрабоев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор.
Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунида икки нафар спортчимиз олтин медаль қўлга киритди.
-60кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Шарофиддин Лутфуллаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
-73 кг вазн тоифасидаги Ҳикматилло Тўраев ҳам мусобақа давомида муваффақиятли иштирок этди ва якунда олтин медаль соҳибига айланди. Ушбу ғолиблик орқали ҳар икки дзюдочимиз 100 рейтинг очкосини қўлга киритди.