Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса бўйича ортиқча шов-шувларга ишонмасликка чақирмоқда.
ИИББдаги “Qalampir.uz” манбасининг маълум қилишича, ушбу ҳудудда ҳеч қандай портлаш рўй бермаган. Кучли шовқинли овозга келсак, Амир Темур шоҳ кўчасидан, ТАТУ бўйлаб Шаҳидлар хотираси майдони тарафга ҳаракатланиб келаётган Cobalt автомобили йўлдаги ўнг муюлиш, яъни Ғиёс Умаров кўчасига кириши керак бўлган. Бироқ ҳайдовчи ўта маст ҳолатдалиги сабаб кўчани адаштирган. Ғиёс Умаров кўчасига кириш ўрнига, Шаҳидлар хотираси майдонидан катта йўлга олиб чиқадиган зинага қараб ҳаракатланган ва зинадан пастга қулаган. Шовқинли овоз шунинг натижасида келиб чиққан.
Натижада автомобиль шикастланган, ҳайдовчига эса жиддий тан жароҳати етмаган. Воқеа жойига зудлик билан ИИББ ходимлари етиб келган. ЙПХ ходимлари далолатнома расмийлаштирган.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса бўйича ортиқча шов-шувларга ишонмасликка чақирмоқда.