Ёнғин ҳудудда олиб борилган пайвандлаш ишлари натижасида чиққан.
Парк директори Илгиз Аҳметшиннинг маълум қилишича, ҳудудда пайвандлаш ишлари олиб борилган. Ишчи тираннозавр олдида қисмларни пайвандлай бошлаганда унга учқун тушган. Динозавр юмшоқ поролон ва резинадан ясалгани учун тезда ёниб кетган.
“15 қисмдан иборат қадимий мавждуотнинг улкан фигураси беш дақиқада ёниб кетган. Айни вақтда ёнғиннинг барча натижалари бартараф этилди”, деган Аҳметшин.
Парк директори фавқулодда хизматлар ёнғинга тезда жавоб берганини таъкидлаган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда парк одатий тартибда ишлаяпти.