...
МЕНЮ
ONLINE TV

Август ойининг сўнгги шанбасида об-ҳаво қандай бўлади?


17:53, 24.08.2018 Бу қизиқ
 4 102

Ёзнинг сўнгги ойи ҳам охирлаб қолди, об-ҳавода ҳам баъзи ўзгаришлар бошланди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 25 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +16...+18, кундузи +30...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +11...+16, кундузи +27...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +10...+15, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!