...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фидоийлик ва садоқат билан Халқ манфаатлари йўлида ҳалол хизмат қилайлик!


18:41, 31.07.2018 Жамият
 2 542

Ўзбекистон ёшлари - дунёнинг энг бахтиёр ёшлари десак муболаға эмас.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидаги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши тизимдаги ёш ходимларга Мурожаатнома билан чиқди.
 
Бугун Ўзбекистон ёшлари - дунёнинг энг бахтиёр ёшлари десак муболаға эмас. Чунки, юртимизда уларнинг манфаатлари мустаҳкам ҳимоя қилиниб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланаяпти ва орзу интилишлари амалга ошиши учун шахсан Президент ва ҳукумати, доимий эътибор бериб келмоқда.
 
Ички ишлар органлари сафларида хизмат қилаётган ёш ходим ва ҳарбий хизматчилар, вазирлик таълим муассасалари, ИИВ академик лицейларда таҳсил олаётган курсант ва ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини юзага чиқариш, муаммоларини ечишда кўмаклашиш, шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида таркибий ва ҳудудий ички ишлар органларида ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди.




 
Айтиш мумкинки, ўтган давр мобайнида тизимдаги ёшлар иштирокида ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятидан чуқур хабардор қилиш, одамларнинг ички ишлар органлари ходимлари хизматидан рози бўлишини таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий, тарбиявий-профилактик ва хайрия тадбирлари ташкил этилди.
 
Бу йил илк маротаба “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган ёшлар орасида ички ишлар органлари ходимларининг ҳам борлиги, соҳада садоқат билан, ҳалол, виждонан хизмат қилаётган ходимларга берилган баҳо, билдирилган юксак ишонч намунаси бўлди.
 
Бугун ҳар бир ходим шуни чуқур англаб етиши лозимки, биз улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар замонида яшамоқдамиз. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларда Президентимиз ва халқимиз бизга юксак ишонч билдираётганлигини унутмаслигимиз, доимо олдинги сафларда бормоғимиз зарур.




 
Сўнги йилларда шахсий таркибга муносиб шарт-шароитларни яратиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой билан таъминлаш борасидаги бир қатор фармон ва қарорлар, ички ишлар органларида туб бурилиш ясаганлигини алоҳида таъкилаш лозим. Биз ёшлар бу эътиборни қадрлаб, унга муносиб бўлишга интилишимиз лозим.
 
Афсуски, ҳамкасбларимиз орасида шахсий манфаатларини ҳалқ манфаатидан устун қўйиб, одамларда ички ишлар органлари ходимларига нисбатан салбий фикрларнинг вужудга келишига туртки бўлаётганлари ҳам учраб турибди.
 
Бу соҳада хизмат қилаётган ҳар бир ходим, айниқса ёшлар шуни унутмаслиги керакки, Президентимиз таъбири билан айтганда, биз аввало халқимизнинг хизматкоримиз. Эртанги кунимиз порлоқ бўлиши, келажак авлодимиз янада бахтли яшаши учун бугундан ҳаракат қилмоғимиз, бу йўлда садоқат-масъулият-ҳалоллик билан хизмат қилишимиз шарт.




 
Бу йил илк маротаба 30 июнь Ўзбекистон Республикасида “Ёшлар куни” сифатида нишонланди. Байрам муносабати билан давлат раҳбарининг Ўзбекистон ёшларига йўллаган табриги тизимдаги ёш ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳам эртанги кунга бўлган ишончи ортишига, уларни шарафли қасамёдга садоқат билан хизмат қилишга ундаганлиги шубҳасиз.
 
Билдирилган юксак ишончга муносиб бўлишимиз, амалга оширилаётган эзгу ишлар йўлида ҳалол хизмат қилишимиз керак. Бунинг учун ҳар биримиз кундалик фаолиятимизни таҳлил қилиб, шарафли номга муносиб бўлайлик. Бошқа ҳамкасбларимизни ҳам фидойилик ва садоқат билан ишлашга чақирайлик. Талабчанлик ва ишга янгича ёндошувни ҳар биримиз ўзимиздан бошлайлик. Ёшлик куч-ғайратини изланиш ва интилишларга бағишлайлик.
 
Фидойлик ва садоқат ички ишлар органларидаги барча ёшларнинг асосий шиори бўлсин!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ИИВ Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар