...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: 2 ёшли болакай ва Месси


17:52, 31.07.2018 Спорт
 2 720

Болакай Леони кўриб, унга беш ташлаган, сўнг мексикалик ўғли ва аргентиналикни суратга олган.

Испаниянинг “Бетис” клуби ярим ҳимоячиси Андреас Гуардадонинг 2 ёшли ўғли Месси билан учрашишни хоҳлаган ва отаси уни Леонинг олдига олиб борган.
 
Гуардадонинг турмуш ўртоғи Сандра де ла Вега ўғлининг Месси билан учрашганда олинган видеони ижтимоий тармоққа жойлаган.
 
Болакай Мессини кўриб, у билан саломлашган, сўнг Гуардадо ўғли ҳамда ҳамкасбини суратга туширган. Лео болакайнинг 2 ёш эканига ишонмаган ва уни 2,5-3 ёш деб ўйлаган.
 
“Барселона” ҳужумчиси боланинг исмини сўраганда у уялган, аммо саволга жавоб қайтарган.
 
“Хайр, феномен, яна кўришамиз”, деб хайрлашган Месси.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Леонел Месси Андрес Гуардадо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!