...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоакром Исроиловдан қолган курсига раҳбар тайинланди


17:15, 31.07.2018 Спорт
 3 535

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини вақтинчалик Ойбек Қосимов бошқараётган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Шоакром Исроилов вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Халқ сўзи”нинг маълумотига кўра, Шоакром Исроилов ўрнини Дилмурод Набиев эгаллаган.
 
Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич 2017 йилнинг июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётганди. Бунгача эса у 2014-2016 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари 2016-2017 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсат масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида ишлаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Дилмурод Набиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!