...
МЕНЮ
ONLINE TV

Азиз Абдуҳакимов Тошкентдаги янги спорт мажмуасини очиб берди


15:29, 27.10.2018 Спорт
 2 891

Унда ҳукумат вакиллари, расмий меҳмонлар, ёш спортчи ва журналистлар иштирок этди.

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Бадминтон федерацияси томонидан яна бир йирик спорт иншоотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Янги иншоотни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Бадминтон федерацияси президенти Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчонов очиб берди.




 
Бош вазир ўринбосари, Бадминтон федерацияси президенти Азиз Абдуҳакимов иншоот очилиш маросимида нутқ сўзлар экан, Ўзбекистонда бадминтон спорти ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. У 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига ўзбекистонлик бадминтончилар йўлланма олиши ва унда муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.


 
Очилиш маросимида сўнг, ёш бадминтон усталари ўртасида 10 дақиқалик кўргазмали учрашув бўлиб ўтди.




 
Таъкидлаш жоизки, маросимда Азиз Абдуҳакимов спорт йўналишидаги янгиликларни ёритиб беришдаги фаоллиги учун бир қанча ОАВга, жумладан, “Qalampir.uz”га эсдалик совғаларни топширди.
 
Маълумот учун, янги очилган бадминтон спорт мажмуаси Тошкент шаҳар Яккасарой туманининг Шота Руставели кўчасида жойлашган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон Бадминтон федерацияси Азиз Абдуҳакимов Дилмурод Набиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!