Алишер Саъдуллаевнинг ишдан кетиш юзасидан ариза ёзгани ҳақида хабарлар тасдиғини топмади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан расман маълум қилишларича, вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод этилган.