Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқида иш бошлаши кутилмоқда.
Ўзбекистон Ҳукуматининг энг ёш аъзоси, Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев 25 октябрь куни лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
Алишер Саъдуллаев 2017 йилнинг июнь ойида ўтказилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати)нинг IV Қурултойида сўз олиб, ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз таклифларини етказган эди. Президент тажриба тариқасида мажлиснинг ўзида Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаганди.
Тарқалган маълумотларга қараганда, Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилиши мумкин.
Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган.
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. Aлишер Навоий номидаги миллий кутубхона қошидаги “YES” клубида 2014-2015 йиллар оралиғида етакчилик қилган.
Вазир ўринбосари бўлгунга қадар Тошкент шаҳридаги “Result” ўқув маркази раҳбари бўлиб ишлаган.